Расул Кушербаевни онасидан сўккан фуқаро жаримага тортилди
Жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани суди депутат Расул Кушербаевни онасидан сўккан фуқарони БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали видеомурожаат йўллаб, унда сурхондарёлик фуқаро уни онасидан сўкканини маълум қилганди.
Кушербаевнинг ёзишича, 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида мазкур ҳолат бўйича иш кўриб чиқилган.
“Суд С.Султоновни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди.
Якунида менга фуқаролик суди орқали ҳуқуқбузар С.Султоновдан маънавий зарар ундиришим мумкинлиги тушунтирилди.
Ҳақорат жавобгарликка сабаб бўлади, ҳақоратдан тийилайлик!” дейди депутат.
Мавзуга оид

14:01 / 06.03.2025
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади

14:41 / 18.01.2025
“Йўловчи овозини кўтариб, жанжал чиқарган” – Wizz Air Кушербаев масаласи юзасидан муносабат билдирди

17:27 / 08.01.2025
Расул Кушербаев Wizz Air устидан арз қилди. Авиакомпания уни қора рўйхатга киритган

15:34 / 20.10.2024