«Права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Асака туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Б.Э. бошқа бир фуқаро Ф.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро А.Ҳ.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 350 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Маҳкама хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

23:33 / 06.03.2025
Бухорода сайёҳларга хизмат кўрсатувчи туристик корхоналар сони 186 тага етди

16:25 / 05.03.2025
Бухорода 20 ёшли йигитнинг ичидан 5 тўғноғич ва 6 мих олиб ташланди

20:39 / 28.02.2025
Бухорода 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

17:09 / 22.02.2025