Наманганда 3 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: Наманган ЙХҲБ
Наманган шаҳрида учта автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар беришича, 30 июл куни соат тахминан 13:00 ларда Наманган шаҳар Навоий кўчасида Spark транспорт воситасини бошқариб кетаётган аёл Янгиобод чорраҳасидан чап тарафга ҳаракатланаётган вақтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, асосий йўлда келаётган Nexia-3 автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Бунинг натижасида Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, пиёдалар қатнов йўлагида турган Damas русумли транспорт воситасига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида учта автомашина ҳам техник шикастланган, жароҳат олганлар йўқ.