Uzbekistan Airways'нинг Тошкентдан Токиога парвозлари тикланмоқда
Тошкент – Токио – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар тикланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Фото: Kun.uz
Авиакомпания хабарига кўра, икки йилдан сўнг Uzbekistan Airways Тошкент – Токио – Тошкент халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тикламоқда.
Қайд этилишича, 2022 йил 4 августдан бошлаб парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади.
Бунда:
- Тошкентдан учиш: соат 22:05 да(Тошкент вақти билан);
- Токиога етиб бориш: Токио вақти билан жума куни соат 09:40 да;
- Токиодан учиш: соат 11:00 да (Токио вақти билан);
- Тошкентга етиб келиш: соат 16:10 да (Тошкент вақти билан) амалга оширилади.
Uzbekistan Airways 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб дунёда коронавирус тарқалиши сабабли Токиога мунтазам қатновларни тўхтатган эди.
Мавзуга оид

13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам

13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди

10:54 / 09.12.2024
Токиода туғилиш даражасини ошириш ва ишлайдиган оналарни қўллаб-қувватлаш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади

23:39 / 30.11.2024