Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифлари учун 50 фоизгача чегирмадан фойдаланиши мумкин.

Фото: Kun.uz
Uzbekistan Airways қишки таътил олдидан талабалар учун чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
«Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди», дейилади хабарда.
Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин. Бунинг учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига 2024/25-ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Мавзуга оид

23:31 / 28.01.2025
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” халқни алдадими?

10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

20:19 / 10.12.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» ҳам талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилди

23:39 / 30.11.2024