Ўзбекистон | 10:13 / 01.04.2022
2206
1 дақиқада ўқилади
Қорақалпоғистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири тайинланди

Фото: Вазирлар Кенгаши
Казаков Рустамжон Аллаярович Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Р. Казаков тайинловга қадар Нукус шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори лавозимида фаолият юритган.
Бундан олдин Қорақалпоғистонда ички ишлар вазири, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири тайинланганди.