«Ақлли» газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари қачон якунланиши айтилди
Республика бўйича газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари ноябрь ойига қадар якунланади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, республика аҳоли хонадонларига 3 млн 546 минг 148 дона “ақлли” газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, 8 март ҳолатига 2 млн 681 минг 088 та ҳисоблагич ўрнатилган.
Хусусан:
- Қорақалпоғистон Республикасида — 155 029 дона (64 фоиз);
- Андижон вилоятида — 205 985 дона (93 фоиз);
- Бухоро вилоятида — 210 539 дона (80 фоиз);
- Жиззах вилоятида — 138 526 дона (96 фоиз);
- Қашқадарё вилоятида — 127 994 дона (85 фоиз);
- Навоий вилоятида — 109 510 дона (82 фоиз);
- Наманган вилоятида — 174 537 дона (106 фоиз);
- Самарқанд вилоятида — 177 722 дона (63 фоиз);
- Сурхондарё вилоятида — 92 080 дона (85 фоиз);
- Сирдарё вилоятида — 110 326 дона (104 фоиз);
- Тошкент вилоятида — 546 617 дона (92 фоиз);
- Фарғона вилоятида — 218 455 дона (73 фоиз);
- Хоразм вилоятида — 161 587 дона (72 фоиз);
- Тошкент шаҳарда — 192 181 дона (31 фоиз) газ ҳисоблагич ўрнатиб бўлинди.
Республика бўйича газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойига қадар якунланади.
Мавзуга оид

12:30 / 06.03.2025
Қарийб 200 млн сўмлик газни талон-торож қилган кафе эгаси ушланди

12:22 / 06.03.2025
376 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

10:39 / 06.03.2025
Маиший хизмат кўрсатиш биноларида 246 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

16:03 / 05.03.2025