Пискент туманида қарз эвазига берилган қалбаки 3 200 АҚШ доллари аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти
Пискент туманида фуқародан олган қарзи эвазига қалбаки АҚШ доллари берган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Пискент туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.Р.дан олган қарзи эвазига қалбаки 3 200 АҚШ долларини берганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

11:18 / 25.02.2025
Дубайда 247 минг доллар қарз бўлиб қолган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

00:21 / 20.02.2025
Жиззахда қалбаки 51 минг долларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

10:19 / 25.12.2024
Чиқиндидан қарзни тўлаш учун фуқароларга 5 кун муддат берилади

11:46 / 30.10.2024