Президент болаларни боғчага икки ёшдан қабул қилиш масаласига тўхталди
Мўйноқдаги учрашув чоғида олис Ҳаким ота овулидан ташриф буюрган мактабгача таълим соҳаси вакили Бахтигул Китайбекова мактабгача таълим ташкилотлари масаласида давлат раҳбарига мурожаат қилди.

“Биз Мўйноқдан 70 км наридаги овулда яшаймиз. Овулимизда икки қаватли боғча қурдик ва номини “Адолат” деб қўйдик. Боғчамиздаги шароит Тошкент шаҳрида ҳам йўқ бўлса керак, деб ўйлаб қоламан. Сиздан бир илтимос, ҳеч бўлмаса олис ҳудудлар учун болаларни боғчага 3 ёшдан эмас, 2 ёшдан олишга рухсат берсангиз”, – деди Бахтигул Китайбекова.
“Мактаб ўқувчиларига бепул овқат ташкил қилиш режамиз бор эди, мана, сизларда шуни амалга оширдик. Бу билан бирга боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш менинг ҳам ниятим. Лекин ҳали озроқ вақт бор. Иқтисодимизни салгина мустаҳкамлаб олишимиз билан бу ишни амалга оширамиз. Агар ҳозир фақат Қорақалпоғистон учун буни йўлга қўйсак, бошқа ҳудудларга нисбатан тўғри бўлмайди. Лекин бу масала диққат марказимда туради”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид

21:51 / 13.03.2025
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади

14:15 / 12.07.2024