Шаҳзода Уилям қироллик кўчмас мулкларини уйсизларга беришни ўйламоқда
Ҳозирда Уилямнинг отаси, Уэлс шаҳзодаси Чарлз бу мулкларнинг эгаси ҳисобланади. Отаси қирол бўлганидан сўнг улар шаҳзода Уилямга ўтади.

Фото: Reuters
Британия шаҳзодаси Уилям келажакда Корнуолл герцоглигидаги қироллик мулкларининг бир қисмини хайрия мақсадида тақдим этишни ўйламоқда. У биноларга уйсизларни жойлаштиришни таклиф қилди, деб ёзади Daily Star.
Корнуолл герцоглигида қироллик тахти ворисига тегишли объектлар жойлашган.
Ҳозирда Уилямнинг отаси, Уэлс шаҳзодаси Чарлз бу мулкларнинг эгаси ҳисобланади. Отаси қирол бўлганидан сўнг улар шаҳзода Уилямга ўтади.
The Daily Telegraph нашрининг ёзишича, у атрофидагилардан қандай қилиб объектлар ёрдамида қийин аҳволга тушиб қолганларга ёрдам бериш мумкинлигини ўрганишда ёрдам сўраган.
Герцоглик 52,6 минг гектар ерни ўз ичига олади. Объектларнинг аксарияти фермалардан иборат.
Мавзуга оид

10:20 / 22.03.2025
Фото: Британия шаҳзодаси танкда Россия чегараси яқинига борди

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025