Манба: Навоий вилояти ҳокими ишдан олинган
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилган. Ушбу лавозимни Халқ банки бошқаруви раиси вазифасида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев эгаллаши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz
Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтади. Унда ташкилий масала кўриб чиқилади.
Kun.uz манбасига кўра, сессияда Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилиниши ва унинг ўрнига Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев янги ҳоким этиб тасдиқланиши кутилмоқда.
Қобул Турсуновнинг лавозимдан олиниш сабаби ҳозирча маълум эмас. У 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Олдинроқ Argos.uz порталида Ўзбекистондаги барча ҳокимларнинг фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи рейтинг натижалари эълон қилиниб, унда вилоятлар бўйича айнан Навоий вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этганди.
Мавзуга оид

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

18:13 / 13.02.2025
Тошкент ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди йиғими нархлари ошди

19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди

18:53 / 04.02.2025