Илмий даражага эга музей ходимлари маоши оширилди

Фото: Бердақ номидаги музей
Маданият вазирининг буйруғи билан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди.
Давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотларнинг қуйидагиларга эга маъмурий-бошқарув ходимлари, ижодий ходимлари ва мутахассислари базавий лавозим маошлари миқдорлари:
- фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;
- фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
Давлат маданият муассасалари 2021 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилди.
Мавзуга оид

11:50 / 22.02.2025
“Титаник” чекув хонасидаги олтин қандил АҚШда музейга қўйилди

13:30 / 11.02.2025
40 хонали катта бино – Навоий туғилган кунда унинг музейига бориш нега ноқулай?

01:32 / 26.01.2025
Нидерландияда музейдан намойишга қўйилган Руминия хазиналари ўғирлаб кетилди

14:12 / 11.01.2025