Ўзбек элчиси “Толибон” ташқи ишлар вазири билан учрашди

Фото: Twitter / IeaOffice
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов бошчилигидаги делегация бугун, 2 октябрь куни Кобулда “Толибон” ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Муттақий билан учрашди.
“Толибон” сиёсий офиси расмийси Twitter'да берган маълумотга кўра, учрашувда икки томонлама муносабатлар, хусусан, Мозори Шариф ва Қобул аэропортларини реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш масаласида ҳам ижобий суҳбат бўлгани қайд этилган.
Амирхон Муттақий Ўзбекистонга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш умидини бергани учун миннатдорчилик билдирган.
Kun.uz дипломатик музокаралар ва унда кўтарилган масалалар юзасидан батафсил маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди, бироқ вазирликдан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
Мавзуга оид

18:19 / 31.03.2025
Россия бош прокуратураси «Толибон» фаолиятига рухсат беришни сўради

00:00 / 31.03.2025
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди

16:25 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?

17:07 / 27.03.2025