Хитой “кўринмас” қирувчи самолётини илк бор намойиш қилди

Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўз ишини бошланган авиакўргазмада хитойлик авиасозлар томонидан яратилган J-20 туридаги “кўринмас” қирувчи самолёт биринчи марта намойиш қилинди.
CNN телеканалининг хабар беришича, стелс технологияси бўйича ишлаб чиқилган самолёт Хитойда ишлаб чиқарилган двигателлар билан жиҳозланган. Экспертларнинг таъкидлашича, J-20 иккита асосий жанговар вазифани бажаришга мўлжалланган: ҳаво-ҳаво жангини олиб бориш ва ердаги куч ҳамда объектларга ҳужум қилиш.
Таъкидланишича, ушбу самолёт дунёдаги энг яхши “кўринмас” қирувчи самолёт деб эътироф этилувчи F-22’га Хитойнинг жавоби сифатида намойиш қилинган.
Аввалроқ Хитойда дунёдаги энг йирик аэрокосмик кўргазма очилиши, у 28 сентябрдан 3 октябргача давом этиши маълум қилинганди. Маълумотларга кўра, унда 40 дан ортиқ мамлакат ҳамда аэрокосмик ва ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 700 та компания иштирок этади.
Мавзуга оид

22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади

09:21 / 10.03.2025
Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

22:47 / 08.03.2025
ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади

16:41 / 08.03.2025