«Амирсой» курорт зонасида дарахт кесилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
«Амирсой» курорт зонасида 700 туп дарахт кесилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар бермоқда.

«Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди», дейилади хабарда.
Аввалроқ, «Амирсой» курорт зонасида 2021 йил 15 июн куни ҳудудни ва унга олиб борувни йўлни кенгайтириш мақсадида 700 туп дарахт нобуд қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид

09:43 / 21.02.2025
2 туп дарахт кесган фуқаро 223 та кўчат экиб берди

21:37 / 20.02.2025
“Чўллаштириш авжида” — Бухорода 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда

10:05 / 19.02.2025
Шахсан ҳоким бош-қош: Қувасойда 300 га яқин дарахт қўпориб ташланди

16:50 / 18.02.2025