Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар ўсишда давом этмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 442 кишида касаллик қайд этилиб, 400га яқин бемор тузалгани, бир нафар бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 23 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107708 (+442) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Мамлакатда янги касалланиш ҳолатлари сони кундан кунга ошмоқда, сўнгги марта май ойи бошида 442тадан юқори ҳолат (+452) қайд этилганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 12 нафари Андижон вилоятида,
- 17 нафари Бухоро вилоятида,
- 31 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 10 нафари Наманган вилоятида,
- 86 нафари Самарқанд вилоятида,
- 9 нафари Сирдарё вилоятида,
- 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 18 нафари Фарғона вилоятида,
- 16 нафари Хоразм вилоятида,
- 46 нафари Тошкент вилоятида,
- 138 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 10 нафар,
- Жиззах вилоятида 23 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
- Навоий вилоятида 5 нафар,
- Наманган вилоятида 8 нафар,
- Самарқанд вилоятида 45 нафар,
- Фарғона вилоятида 11 нафар,
- Хоразм вилоятида 21 нафар,
- Тошкент вилоятида 64 нафар,
- Тошкент шаҳрида 201 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 103472 (+398) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 723 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3513 нафар бемор даволанмоқда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди
Жамият | 14:36
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
Мавзуга оид

11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди

10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди

11:15 / 02.12.2022