Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 157 кишида коронавирус аниқланди. Бу бир кун аввалгига қараганда 37 тага кўп.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ кунлик кўрсаткичлар сони яна ортди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрининг ўзида касалланганлар 100 нафардан ошгани ҳақида хабар берди.
«2022 йил 6 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 157 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 1 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 7 нафари Наманган вилоятида,
- 7 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 6 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 20 нафари Тошкент вилоятида,
- 106 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
5 декабр куни 120 кишига коронавирусдан касалланиш ташхиси қўйилганди. 4 декабрда 153 кишида, 3 декабрда эса 162 кишида коронавирус аниқланган.
Мавзуга оид

11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди

10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди

11:15 / 02.12.2022
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди

10:35 / 30.11.2022