Исроил ҲАМАСнинг ҳарбий етакчиси уйига зарба берди
Исроил 2017 йилдан бери ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги сиёсий ва ҳарбий қанотига етакчилик қилиб келаётган Яҳё Синвар уйига зарба берди. Бироқ зарба вақтида Синвар уйида бўлгани ёки йўқлиги номаълум.

Маълумотларга кўра, зарба оқибатида уй тўлиқ вайрон бўлган.
Таъкидланишича, Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАС етакчилари, ҳарбий қурилмалар сақланаётган ва Исроил ўққа тутилаётган объектларни нишонга олмоқда.
Жумладан, 15 май куни Исроил ҳарбий авиацияси ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Ҳалил ал-Ҳай уйини йўқ қилган, 13 май куни эса ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания уйига зарба берган. Ҳания зарба вақтида уйида бўлмаган.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

12:50 / 06.03.2025