Навоийда мансабдор шахслар давлатга 285,5 млн сўм зарар етказишди

Навоий вилоятида давлат улуши 30,8 фоиз бўлган АЖнинг мансабдор шахслари давлат манфаатларига 285,5 млн сўм зарар етказишгани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабарига кўра, ушбу мансабдор шахслар бюджет олдидаги жуда кўп миқдордаги солиқ қарзини тўламаслик мақсадида, жамият таъсисчилиги остида МЧЖ ташкил қилишган. Сўнгра барча молиявий операцияларни мазкур МЧЖ орқали амалга ошириб келишган.
Шунингдек, улар жамиятга тегишли 7 100 метр қувур линиясини арзон нархларда баҳолатиб, 285,5 млн сўмга сотиш орқали давлат манфаатларига зарар етказишгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

18:13 / 13.02.2025
Тошкент ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди йиғими нархлари ошди

19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди

18:53 / 04.02.2025