Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи вазифасида ишлаб келган Салоҳиддин Ғуломжонович Юсупов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Салоҳиддин Юсупов ўз фаолияти давомида Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби лавозимларда ҳам фаолият юритган.
Мавзуга оид

16:16 / 15.03.2025
Андижон халқаро аэропортида аэродром реконструкциясининг 1-босқичи якунланди

10:22 / 14.03.2025
Фарғона, Наманган ва Андижонда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

08:40 / 12.03.2025