Наманган вилояти прокурори бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.

Наманган вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2018 йил февраль ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. Ўша йили август ойида бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган.
Акмалхўжа Мавлонов 2019 йил июлидан бери Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид

12:10 / 05.03.2025
Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди

19:30 / 04.03.2025
Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

16:14 / 17.02.2025
Божхона қўмитаси раҳбари Енгил атлетика федерацияси раиси бўлди

10:27 / 06.02.2025