Шаржа амирлиги хорижлик туристлар учун очилди
Амирликка кириб келганлар коронавирусга тест топширади ва натижа чиққунига қадар изоляцияга олинади.

Фото: Getty Images
Шаржа амирлиги хорижлик туристларнинг амирлик ҳудудига киришларига рухсат берди, деб ёзади Khaleej Times нашри.
Қайд этилишича, туристлар ташрифдан кўпи билан 96 соат олдин коронавирусга топширган тести манфий чиққани тўғрисидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим.
Амирликка кириб келганлар қайтадан тест топширади ва натижа чиққунига қадар изоляцияга олинади.
Агар тест мусбат чиқса, турист ўз ҳисобидан 14 кунлик карантинни ўташга мажбур бўлади. Ушбу қоидани бузганлар жаримага тортилади.
Туристларда шунингдек, коронавирусдан даволаниш харажатларини қоплайдиган суғурта бўлиши керак. Самолётда уларга соғлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотномани тўлдириш таклиф этилади.
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб мавжуд талаблар қайта кўриб чиқилиши мумкин, деб ёзади нашр.
Мавзуга оид

13:48 / 11.03.2025
2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

16:08 / 31.01.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон ID-картани ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

19:33 / 23.01.2025
Шакароб дунёнинг энг ёмон таомлари рейтингига киритилди

18:15 / 17.01.2025