Ўзбекистон | 13:48 / 11.03.2025
1604
1 дақиқада ўқилади

2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

Яманнинг Hadramawt ахборот агентлиги Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш истиқболларига бағишланган мақолани эълон қилди.

Фото: Hadramawt

Унда таъкидланишича, Ўзбекистон Туризм қўмитаси 2025 йилда мамлакатга 12 миллион хорижий сайёҳ келишини прогноз қилмоқда.

Маълум қилинишича, қўмита раиси Умид Шодиев республика 2025 йилда Россиядан салкам бир миллион сайёҳни жалб қилишни режалаштираётгани, бу эса 2024 йилга нисбатан 130 мингга кўп эканлигини билдирган.

Бундан ташқари, 2025 йилда Ўзбекистонда маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етиши кутилмоқда. Туризм қўмитаси, шунингдек, соҳага доир хизматлар экспортини 3,5 миллиард АҚШ долларига етказишни мақсад қилган, бу ўтган йилга нисбатан 9 фоизга кўпдир.

"2024 йилда Ўзбекистонга 10,2 миллион хорижий сайёҳ келди. Бу кўрсатгич, 2023 йилга нисбатан 1,5 баробарга кўп. Хитойдан келган сайёҳлар сони 1,8 баробарга, Италиядан – 1,5 баробарга, Ҳиндистондан – 1,6 баробарга ошди", – деб ёзган Hadramawt.

Мавзуга оид