Тошкент шаҳрида иккита кафеда ёнғин юз берди
Тошкент шаҳрининг Миробод ва Чилонзор туманларида юзага келган ёнғин бартараф этилди.

Тошкент шаҳрининг Миробод ва Чилонзор туманларида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилган.
Маълум бўлишича, келиб чиққан вазият оқибатида Нукус кўчаси 10-уйда жойлашган «Бухоро» кафесининг ошхонаси ҳамда Бунёдкор шоҳкўчаси ва Чўпонота кўчаси чорраҳасида жойлашган ижарада бўлган «Бистроф» кафесининг қарийб 190 кв.м.га зарар етган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 8та ёнғин ўчириш экипажи ҳамда 2 автонарвон зудлик билан воқеа жойига етиб келди. Ёнғин-қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида биноларнинг 430 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид

10:23 / 10.03.2025
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025