Фонд бозори қулаши оқибатида Маскнинг бойлиги қарийб 10 млрд долларга камайди

Фото: Reuters
Акциялар нархи тушиши натижасида бошқа миллиардерлар ҳам йўқотишларга учради. Хусусан, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 5,8 млрд долларга —193,5 млрд долларгача камайди.
Ҳафта якунларига кўра Tesla бош директори Илон Маскнинг бойлиги 9,9 млрд долларга камайди, деб хабар берди Forbes USA. Бунга йирик технология компаниялари акциялари нархининг тушиши сабаб бўлди. Real-Time рейтингига кўра, Маскнинг бойлиги 87,9 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Ҳафта бошида Tesla акциялари бўлиниши туфайли Маскнинг бойлиги миқдори ўсганди. 31 август куни битта акция бешга бўлинди. Натижада нархи 2200 доллар бўлган акция нархи 450 доллар этиб белгиланди. Ўша куниёқ акция нархи 490 долларга кўтарилди. Бунинг ортидан Маскнинг бойлиги бир кунда 8,2 млрд долларга кўпайиб, 100,7 млрд долларга етди.
Аммо 3 сентябрь куни йирик компаниялар акциялари нархи тушиши туфайли Nasdaq индекси 5 фоизга пасайди. Apple акциялари нархи 6,2, Facebook —4, Amazon —5,2, Tesla — 8,3 фоизга арзонлашди.
Акциялар нархи тушиши натижасида бошқа миллиардерлар ҳам йўқотишларга учради. Хусусан, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 5,8 млрд долларга —193,5 млрд долларгача камайди.
Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги 4 млрд долларга камайди. Унинг бойлиги 103,8 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид

23:50 / 11.03.2025
Х ижтимоий тармоғи киберҳужумга учради. Фойдаланувчилар бир неча соат узилишлардан шикоят қилди

18:09 / 11.03.2025
Трампни қўллаб-қувватлаган бизнес элита миллиардлаб доллар йўқотди

14:25 / 11.03.2025
Маск Украинани Х'га йирик киберҳужум уюштирганликда гумон қилмоқда

22:28 / 09.03.2025