Х ижтимоий тармоғи киберҳужумга учради. Фойдаланувчилар бир неча соат узилишлардан шикоят қилди
Тармоққа эгалик қилувчи Илон Маскка кўра, бу сафар катта миқдордаги ресурслардан фойдаланилган ҳолда киберҳужум уюштирилган.

Фото: Getty Images
Х ижтимоий тармоғига (собиқ Twitter) «кенг кўламли киберҳужум» уюштирилди. Бу ҳақда тармоққа эгалик қилувчи Илон Маск маълум қилди.
«Бизга ҳар куни ҳужум қилишади, аммо бу сафар катта миқдорда ресурслар ишга солинди. Бунга мувофиқлаштирилган катта гуруҳ ва/ёки давлат жалб этилган. Кузатамиз», — деб ёзади Маск.
Downdetector сайти маълумотларига кўра, 10 март куни Х ижтимоий тармоғи фаолиятида учта глобал узилиш содир бўлган. Фойдаланувчилар бир неча соат сайт ва иловада муаммолар кузатилганини ёзмоқда.
Newsweek’нинг ёзишича, киберҳужум учун масъулиятни Dark Storm Team ҳакерлар гуруҳи ўз зиммасига олган.
Dark Storm Team 2023 йилда ташкил этилган бўлиб, юқори даражадаги киберҳужумларни уюштириш билан шуғулланиб келади. Ҳакерлар гуруҳи Фаластин тарафдори экани ва НАТО давлатлари, Исроил ҳамда Исроилни қўллаб-қувватловчи давлатларга ҳужум қилиши билан ажралиб туради.
Мавзуга оид

20:42 / 21.04.2025
WP: Илон Маск Ҳукумат самарадорлиги департаментини тарк этишга тайёрланмоқда

23:25 / 13.04.2025
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда

18:10 / 11.04.2025
Илон Маскда муаммолар: унинг бизнеси зарар кўрмоқда, Трамп билан эса илк келишмовчилик чиққан

18:28 / 10.04.2025