Тайванда варрак болани осмонга учириб кетди
Синьчжу шаҳрида бўлиб ўтаётган варрак учириш фестивалида қизалоқ варракнинг думига ўралашиб қолди.
Тайванда уч ёшли қизалоқни варрак осмонга учириб кетди. Ушбу воқеа тасвирланган лавҳа YouTube каналига жойланди.
Синьчжу шаҳрида бўлиб ўтаётган варрак учириш фестивалида қизалоқ варракнинг думига ўралашиб қолди. Осмонга учирилган варрак болани ҳам ўзи билан бир неча метр баландликка олиб чиқиб кетди.
Фестивал қатнашчилари уни қутқариб қолишди. Улар варрак пастлаганида қизалоқни тутиб олишди.
Қизалоқ қўрққанини ҳисобга олмаганда унга ҳеч қандай жароҳат етмаган.
Мавзуга оид

17:23 / 06.03.2025
Тайвандаги атом электр станциясида ёнғин юз берди

19:19 / 25.02.2025
Тайван сувости кабелига шикаст етказгани гумонланаётган Хитой кемасини ҳибсга олди

16:33 / 17.02.2025
АҚШ Давдеп сайти Тайван мустақиллигини тан олмаслик ҳақидаги ёзувни олиб ташлади

21:21 / 23.01.2025