Қўқон шаҳри кўчалари исириқ ёрдамида «дезинфекция» қилинди
Қўқон шаҳридаги кўчалар исириқ ёрдамида дезинфекцияси қилинди. Бу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видеода дезинфекция ишлари исириқ ёрдамида амалга оширилаётганини кўриш мумкин.
Ободонлаштириш хизмати ходимлари шаҳар кўчалари бўйлаб исириқ тутатиб юришган.
Эслатиб ўтамиз, халқ табобатида исириқнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма бод, безгак, тутқаноқ, уйқусизлик, шамоллаш ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. Бундай қайнатма бошқа тери касалликларига ҳам фойда қилади.
Исириқ уруғидан тайёрланган қайнатма зиғир уруғининг қайнатмаси билан биргаликда нафас қисиши, нафас олишнинг қийинлашишида ишлатилади.
Мавзуга оид

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

20:43 / 28.02.2025
Қўқонда банк ходимлари моддий ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди

10:57 / 20.02.2025
Қўқонда 2,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

17:16 / 27.01.2025