Смартфоннинг хизмат муддатини узайтириш йўли маълум қилинди

Фото: iStock
Смартфон узоқроқ вақт хизмат кўрсатиши учун уни экрани билан пастга қилиб қўйиш лозим.
Бундай тавсияни фойдаланувчиларга Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг информатика кафедраси доценти Александр Тимофеев берган.
“Экранни ҳимоялашнинг кўплаб усуллари мавжуд, бироқ камералар учун ҳозирча йўқ. Шу сабабли телефонингизни экрани билан пастга қўйиб, камеранинг камроқ тирналишига, дисплейнинг эса қизиб кетмаслигига ёрдам берасиз”, деб айтган мутахассис.
Бу тавсия смартфон ҳимоя ғилофида бўлганда ҳам асқотади, чунки асосий камера бундай ҳолатда ҳам бошқа юзалар билан таъсирлашиш натижасида шикастланиши мумкин. Мутахассис, шунингдек, янги гаджет билан ҳар доим ҳимоя ойнасини сотиб олишни яна бир бор эслатиб ўтган.
Мавзуга оид

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

21:15 / 03.03.2025
Samsung ўрта бюджетли A56, А36 ва А26 смартфонларини тақдим қилди

18:14 / 17.02.2025