Исландиялик актёр рекорд оғирликдаги штангани кўтарди (видео)
Исландиялик актёр, “Тахтлар ўйини” сериалидаги Григор Клиган роли ижрочиси сифатида маълум бўлган Хафтор Бьёрнссон 501 кгли штангани кўтариб, жаҳон рекорди ўрнатди.

Фото: Reuters
Ушбу рекорд уриниш видеоси YouTube’да жойлаштирилган.
Пауэрлифтер янги рекордни ўз машғулот залида ўрнатган. Ушбу ҳодиса коронавирус сабабли бекор қилинган расмий мусобақаларда юз бермагани сабабли, рекорд тегишли ташкилотлар томонидан тан олиниши ҳозирча ноаниқ. Аввалги рекорд 500 кгни ташкил қилиб, британиялик Эдди Холлга тегишли бўлган.
Бьёрнссон 2 йил аввал ҳам 472 кгли штангани кўтариб, рекордчи бўлган. Яқинда у сайёранинг энг кучли одами деб тан олинганди.
Мавзуга оид

13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам

11:56 / 06.02.2025
Японияда рекорд даражада қор: бир киши ҳалок бўлди, ўнга яқин одам жароҳатланди

00:00 / 02.01.2025
БААда дронлар ёрдамида уюштирилган шоуда иккита рекорд ўрнатилди

19:16 / 23.11.2024