Зойир Мирзаевга янги ўринбосар тайинланди
Долли Аллаев вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Долли Ҳакимович Аллаев вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Д. Аллаев бунга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2020 йил 18 февралдаги фармони асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.
Вазирликнинг жойлардаги бошқармаларига юклатилган асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири – жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатишдан иборатдир.
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги ўринбосари тайинланганди.
Мавзуга оид

18:58 / 03.03.2025
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди

17:05 / 20.02.2025
Қашқадарёда ўқувчи ўқитувчига ҳамла қилди

16:16 / 17.02.2025
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисига ўринбосар тайинланди

19:39 / 12.02.2025