Ўзбекистон | 16:16 / 17.02.2025
4304
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисига ўринбосар тайинланди
Долли Аллаев янги лавозимда иш бошлайди.

Фото: Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
Аллаев Долли Ҳакимович - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
У 1965 йилда Қашқадарё вилояти, Косон туманида туғилган. 1989 йилда Қарши давлат педагогика институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – тарих ва жамиятшунослик фани ўқитувчиси.
Тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.