Фото: Лавров учун лағмон
Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси расмий твиттерида Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Сергей Лавровнинг кечки овқати сурати жойлаштирилди.
«Тошкентда вазир учун лағмон тайёрланди - Сергей Викторовичнинг севимли таоми. Ўзбекча ёқимли куч амалда», дейилади элчихона твитида.

Сергей Лавров 15 январь куни кечқурун Тошкентга келди.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида музокара ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Музокаралар давомида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган.
Лавровнинг Тошкентга расмий ташрифи санаси 12-13 январга режалаштирилганди. Аммо халқаро тадбирлар жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли Россия ташқи ишлар вазирининг 15-16 январга кўчирилганди.
Мавзуга оид

20:08 / 06.03.2025
Москвадагилар Эммануэл Макронга жавоб қайтарди

21:15 / 26.02.2025
Лавров можарони фронт чизиғи бўйича музлатиш имконсизлигини айтди

10:16 / 19.02.2025
Ар-Риёдда АҚШ ва Россия музокаралари ўтказилди. Асосий маълумотлар

19:52 / 17.02.2025