Актёр Леонардо Ди Каприо 11 соат денгизда қолиб кетган эркакни қутқарди

“Титаник” фильми юлдузи, машҳур актёр Леонардо Ди Каприо 11 соат денгизда қолиб кетган эркакни қутқарди. Бу ҳақда Daily Mail ашри хабар берди.
Воқеа 2019 йил 30 декабрда юз берган, бироқ у ҳақида эндигина маълум бўлди. Маълум қилинишича, америкалик актёр ўз яхтасида севгилиси Камила Морроне билан бирга Сен-Бартелеми ороли томон йўналаётган бўлган.
Яхта сардори круиз лайнери ортига бир эркак тушиб кетгани ва у анча вақтдан бери сувда қолиб кетгани ҳақида хабар олган. Шунда актёр эркакни қутқариш учун яхтаси йўналишини ўзгартиришга рози бўлган.
Таъкидланишича, актёрнинг яхтаси ёрдам ҳақида сигнал олган ягона кема бўлган. Яхта сардори сайёҳнинг қутқарилишини “миллиарддан бир имконият” деб атаган.
Мавзуга оид

13:48
2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

15:52 / 27.02.2025
Хитой тоғларида адашган сайёҳ тиш пастаси туфайли омон қолди

13:33 / 10.02.2025
Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонга сафар қилаётган хорижликлар орасида 4-ўринни эгаллади

18:15 / 02.02.2025