Педро Санчес расман Испания бош вазири лавозимини бажаришга киришди

Фото: Reuters
Испания социалистик ишчи партияси бош котиби Педро Санчес 8 январда қасамёд келтириб, Испания бош вазири лавозимини бажаришга киришди.
Қасамёд маросимида Испания қироли Филипп VI иштирок этган.
Таъкидланишича, Санчес мамлакатнинг янги тарихидаги, яъни Франсиско Франко диктатураси якунлаган 1975 йилдан бери илк коалицион ҳукуматнинг раҳбари бўлди.
7 январда Испания парламенти депутатлари бош вазир лавозимига Педро Санчеснинг номзодини қўллаб-қувватлашган. Санчес номзодига 167 депутат овоз берган, 165 депутат қарши чиққан, 18 депутат бетарафлик билдирган.
Испанияда бир йил ичида икки марта парламент сайловлари бўлиб ўтди, ҳукумат эса 2019 йил баҳоридан бери муваққат ҳукумат мақомида ишлаб келган.
Мавзуга оид

19:24 / 23.02.2025
Испанияда одам савдоси билан шуғулланган йирик тармоқ фош этилди

22:23 / 19.02.2025
Испания ва Миср Ғазо секторидаги фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди

22:45 / 18.02.2025
Канада ва Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

17:55 / 06.02.2025