Кўзи ожизлар учун дунёдаги илк смартфон ишлаб чиқилди

Фото: Facebook /БМТ
Ҳиндистонда кўзи ожиз одамлар учун дунёдаги илк смартфон сотувга чиқарилди. Бу ҳақда БМТнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Қурилма ўзига хос “экран” билан ажралиб туради. У ўзидан кўзи ожизлар учун мўлжалланган Брайл алифбосини шакллантирувчи тўрни акс эттиради.
Смартфонда шакл хотира эффекти Shape Memory Alloy негизида ишловчи технология амалга оширилган. Ушбу эффектда баъзи материаллар деформациядан кейин қиздирилганда дастлабки шаклига қайтади.
“Смартфон экрани талаб бўйича юқоридан пастга жойлашган контактлар тўрини ўз ичига олади. Бу тўр ўзидан Брайл алифбосини акс эттириб, турли контактлар муайян ҳарфлар ва символларга жавоб беради”, дейилган хабарда.
Смартфон экрани ўзига хос таржимон бўлиб, оддий матнни Брайл алифбосига ва аксинча, Брайл алифбосини оддий матнга ўтказа олади.
Мавзуга оид

12:38
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

21:15 / 03.03.2025
Samsung ўрта бюджетли A56, А36 ва А26 смартфонларини тақдим қилди

18:14 / 17.02.2025