Электрон кооперация биржасида иштирок этиш учун аванс миқдори белгиланди

Фото: KUN.U
У иқтисодиёт ва саноат вазирининг тегишли буйруғи билан белгиланди, деб ёзмоқда Norma.
Электрон кооперация биржаси портали саноат маҳсулотларини етказиб беришга шартномаларни масофадан туриб тузиш учун мўлжалланган. Мазкур портал орқали харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун буюртмачилар ва етказиб берувчилар закалат ва операторнинг воситачилик йиғимини ўз ичига олган аванс маблағини тўлайдилар.
Бунда шуни эслатиб ўтамизки, бюджет буюртмачилари закалатдан озод қилинган, улар фақат воситачилик йиғимини тўлайдилар.
Қабул қилинган ҳужжат билан қуйидагиларнинг суммаси белгиланди:
закалат – электрон савдога қўйилган лот суммасининг 1 фоизи;
воситачилик йиғими - харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра тузилган шартнома суммасининг 0,10 фоизи миқдорида.
Ҳужжат 24.12.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид

13:45 / 13.02.2025
2024 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум бўлди

19:04 / 20.01.2025
Пахта етиштиришда янги тартиб: Биржага таклифни кластерлар жойлайди, фермерлар танлайди

12:27 / 17.01.2025
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

07:35 / 16.12.2024