Иқтисодиёт | 13:45 / 13.02.2025
6301
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум бўлди

Ўзбекистон товар-хомашё биржаси 2024 йилда сотилган “чиройли” автомобил рақамларини асосан жисмоний шахслар сотиб олганини маълум қилди. 

Фото: uzex.uz

2024 йилда 195 мингдан зиёд авторақамлар онлайн аукционлар орқали сотилган.

Сотилган авторақамларнинг 97 фоизи жисмоний шахслар, 3 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 965,3 млн сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, кўриб чиқилаётган даврда биржа орқали умумий қиймати 875,9 млн сўмдан ортиқ бўлган қарийб 64,3 мингта “яшил сертификатлар” сотилган. Биржада савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида икки томонлама қарама-қарши аукциони ишга туширилди.

Икки томонлама қарама-қарши аукцион биржанинг савдо режими бўлиб, бозор нархларини аниқлашнинг янада самаралироқ усули ҳисобланади. Мазкур савдо режимида икки томон бир вақтнинг ўзида ўз нарх таклифларини беришлари мумкин. Бунинг натижасида рақобат нафақат харидорлар балки сотувчилар ўртасида ҳам кучайиб боради.

Мавзуга оид