Трамп ўзини Роккига қиёслаб, унинг қиёфасидаги суратини эълон қилди

Фото: Twitter/realdonaldtrump
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда ноодатий суратини эълон қилди.
Гап шундаки, ушбу сурат фотомонтаж бўлиб, унда боксчи Рокки ҳақидаги фильмлар қаҳрамони танасига Трампнинг юзи қўйилган.
Трампнинг ўзи ушбу суратга ҳеч қандай изоҳ қолдирмаган.
Google’да ушбу суратнинг асли қидирилганда, 1982 йилда экранлар юзини кўрган, Сильвестр Сталлоне иштирокидаги “Рокки 3” фильми постери чиққан.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Трампнинг бу постига жавобан унинг гольф ўйини вақтида беўхшов тушган суратларини жўната бошлашган.
Мавзуга оид

18:34 / 11.02.2025
“Депортация ноинсоний руҳда кечяпти, америкаликлар ҳам шокда” – Ню Йоркдаги юрист билан суҳбат

15:23 / 04.02.2025
Трампнинг янги божларидан ҳамма, хусусан АҚШнинг ўзи ҳам ютқазади — экспертлар

02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов

00:26 / 06.11.2024