«Ўзатом» агентлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди
Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари тайинланди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Баҳром Маматмуродович Мансуров Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.

Қайд этилишича, Баҳром Мансуров унгача Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб Фаррух Фарҳодович Тошматов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Фаррух Тошматов Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

15:19 / 11.02.2025
“Ўзатом” раҳбари: Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузилади

18:51 / 04.12.2024
Шавкат Мирзиёев АЭХА бош директори билан учрашди

20:20 / 16.10.2024
АЭС дирекцияси раҳбари: Ишлатилган ядро ёқилғиси Россияга олиб кетилади

13:40 / 28.06.2024