Андижондаги Бўз тумани номи ўзгаради. Туманга 25 миллиард сўм маблағ ажратилди

16 май куни Андижонда вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти аҳолисини иш билан таъминлаш, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида олиб бораётган ишларни таҳлил қилиб, янги вазифаларни белгилаб берди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, йиғилиш давомида Андижон вилоятининг чўлли ҳудуди ҳисобланган Бўз тумани ҳокими Иномжон Мамадалиев давлат раҳбарига 2020 йилда Бўз тумани ташкил топганига 70 йил тўлиши, туман ташкил этилганида унинг ерлари шўр бўлгани учун шундай ном берилганини, ўша пайтда Шароф Рашидов, «Бу бўз ерлар бир куни бўстонга айланади» дегани, айни пайтда Бўзда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар натижасида туманнинг номи ўзига ярашмай қолгани ҳақида гапирган.
Ҳоким президентдан кейинги юбилей йилида туман номини Бўстонга алмаштириш учун туман оқсоқоллари, фаоллари номидан рухсат сўради.
Давлат раҳбари туманда ижтимоий-иқтисодий объектларни ривожлантириш, бунёдкорлик ишлари амалга ошириш ва турли соҳалардаги ишларни жадаллаштириш учун 25 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиб берди.
Маълумот учун, Андижон вилоятидаги бу туман 1950 йил 5 апрелда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Шаҳрихон туманига қўшиб юборилган. 1964 йил 31 декабрда қайта тузилган. Бўз тумани шимол, шимолий-ғарбда вилоятнинг Улуғнор тумани, шимолда Балиқчи тумани, шарқда Шаҳрихон тумани, жанубий-ғарбда Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани, жанубда Қўштепа тумани, жанубий шарқда Қува тумани билан чегарадош. Майдони 0,20 минг км2. Аҳолиси 70 мингдан зиёд киши. Бўз туманида 1 шаҳарча (Бўз) ва 3та қишлоқ фуқаролар йиғини (Манноп Жалолов, Ховос, Холдевонбек) бор. Маркази – Бўз шаҳарчаси.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди
Жаҳон | 16:11
-
Москвадаги ҳаммомда қирғизистонлик мигрантларга қарши рейд ўтказилди
Жаҳон | 14:55
-
Йўл ҳаракати қоидалари янги огоҳлантирувчи ва қўшимча ахборот белгилари билан тўлдирилади
Ўзбекистон | 14:51
-
Мисрдан узилаётган Ғазо, Трампнинг Россияга чақириғи ва «Бож уруши»да чекинмаётган Хитой — кун дайжести
Жаҳон | 14:26
Мавзуга оид

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

13:35 / 11.04.2025
Андижонда Damas олдинда кетаётган тракторга бориб урилди

15:45 / 10.04.2025
8 тонна суюлтирилган газни сотувга ноқонуний чиқариш ҳолати аниқланди

10:23 / 10.04.2025