Жаҳон | 20:31 / 30.01.2019
6346
2 дақиқада ўқилади

Британияда илк бор аёл депутат қамалди

Буюк Британияда Лейбористлар партиясининг собиқ депутати Фиона Онасанья машинада тезликни оширгани учун жаримани тўлашдан қочиш мақсадида полицияга ёлғон сўзлагани учун 3 ойлик қамоқ жазоси олди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.   

Онасанья қамоқ жазоси олган илк британиялик аёл депутат, шунингдек, охирги 28 йил ичида қамаладиган илк депутат бўлди.

Суд қарорига кўра, 35 ёшли аёл машинаси соатига 30 милдан кўп юриб бўлмайдиган ҳудудда 41 миль тезлик билан ҳаракатлангани қайд қилингандан кейин машинаси рулида ким бўлгани борасида полицияга ёлғон кўрсатма берган.

Воқеа 2017 йил июлда юз берган. Машина тезликни оширгани қайд қилингандан 9 кун ўтиб депутат судланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш олган ва ўз укасига тегишли шаклни тўлдиришга рухсат берган. 

Аёлнинг укаси шаклда машина эгаси сифатида собиқ ижарачини кўрсатган ва опасининг имзосига ўхшатиб имзо қўйган. Аёл 2 ноябрда шакл бўйича сўроқ қилинганда полицияга ёлғон сўзлаган. 

Шундан кейин Онасанья партиядан четлатилган, бироқ мустақил депутат бўлиб қолмоқда. У қамоқ жазосини ўтаётган вақтда ҳам 77 минг фунт стерлинглик маошини олаверади.

Британияда депутатлар 12 ойдан кўпроққа қамалсалар, ўз лавозимларидан автоматик тарзда маҳрум бўладилар.

Онасанья эса жазо муддатининг ярминигина қамоқда ўтказиши мумкин, чунки у уй қамоғи ҳуқуқига эга бўлади. Бу схема 3 ойдан 4 ойгача жазо муддатини ўтовчиларга электрон браслет тақиш ва комендантлик соатига амал қилиш шарти билан эртароқ озодликка чиқиш имконини беради.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти