Иньеста «Барселона»га қайтмоқчи

Фото: Getty Images
Япониянинг «Виссел Кобе» клуби яримҳимоячиси Андрес Иньеста «Барселона»га қайтиш нияти борлигини айтди.
«Японияга кетмоқчи эмасдим, «Барселона» таркибида яна 10 йил тўп тепмоқчи эдим. Аммо, ҳозирги кунда юқори савияда ўйин намойиш қилолмайман. Шу сабабли, оғир қарорни қабул қилишга мажбур бўлдим.
Умид қиламанки, яқин йилларда «Барселона»га қайтаман. Иньеста бўлганим учун эмас, балки ўз позициямдаги энг яхши футболчи бўлганим учун», - деб Иньеста сўзларини келтирмоқда La Vanguardia.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Иньеста «Барселона» таркибида 2002-2018 йилларда тўп тепган. Жорий мавсумда «Виссел Кобе» таркибида 13та ўйин ўтказиб, 3та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Мавзуга оид

10:50 / 09.03.2025
«Сити» муҳим ўйинда ютқазди, «Барселона»да фожиа. Кун ўйинлари

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

11:29 / 26.02.2025