Зўравонликка дуч келган аёллар учун ишонч телефон рақами эълон қилинди
Зўравонликнинг турли кўринишларига дуч келаётган хотин-қизлар учун ишонч телефони рақами эълон қилинди. Kun.uz мухбири Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева берган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
“Зўравонликка дуч келаётган аёллар ёки атрофдагиларнинг шундай муносабатга йўлиқаётганига гувоҳ бўлаётган кишилар 1146 ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилиб, мурожаат қилишлари мумкин”, - дейди Бош вазир ўринбосари.

Бугунга келиб Ўзбекистон бўйлаб жами 130 та марказ фаолият юритмоқда. Уларда зўравонликдан жабр кўрган аёлларга психологик, ҳуқуқий, ижтимоий ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бундай марказларда аёлларнинг вақтинча кун кўриши учун зарур қулайликлар яратилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар аёллар ижтимоий мослашув марказлари томонидан 485 нафар оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам кўрсатилган.
Бундан ташқари, Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, бугунги кунда қизлар учун тиббий мақсадларда хизмат қилувчи 1003 ишонч телефон хизмати ҳам ишга туширилган. Организмида муайян ўзгаришларни сезган ёки гинекологик масалаларда саволлари бўлган қизлар юқорида келтирилган рақамга қўнғироқ қилишлари мумкин.
Мавзуга оид

16:33 / 06.03.2025
Биз ҳар бир бола боғчада ўзини эркин, хавфсиз ва қувноқ ҳис қилишини хоҳлаймиз — Ҳилола Умарова

17:01 / 03.03.2025
“Ўлиб қутулаётган” аёллар: жазодан қўрқмаётган зўравонлар ва хориж тажрибаси асосида уларни эрта аниқлаш ечими

08:51 / 22.02.2025
Оилавий зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра суд томонидан ярашиш учун муҳлат тайинланмайди

14:12 / 13.02.2025