Сайёҳларга нима керак? Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар фикри таҳлил қилинди

Фото: Flickr
Booking.com маълумотлари асосида "Я Отельер" жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар фикрларини таҳлил қилди. Бунинг учун сайёҳлар орасидаги энг машҳур тўрт йўналиш – Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива танланди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Шунингдек меҳмонлар учун саёҳат давомидаги аҳамиятли жиҳатлар ажратиб олинди – персонал, жойлашув, тозалик, интернет, қулайлик, нарх ва сифат нисбати ва б.
Ҳар бир шаҳар барча бандлар бўйича етарлича баланд баллар билан баҳоланди. Хусусан, меҳмонхоналарда хизмат кўрсатувчи персонал умумий ҳисобда 9.0 балл, тозалик – 8.7 балл, жойлашув 8.8 баллга муносиб кўрилган. Фақат “интернет” банди бўйича пастроқ кўрсаткичлар қайд этилган: Тошкент шаҳрида – 6.5, Самарқандда – 6.1, Бухорода – 6.7 ва Хивада 5.6 балл.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда бепул Wi-Fi зонасини кенгайтириш мақсадларида Президентнинг 2018 йил 3 февралдаги 5326-сонли қарорига кўра, жамоатчилик жойларида Интернетга бепул кириш зоналарини яратган хўжалик субъектларига имтиёзлар тақдим этилади.
Ҳужжатга кўра, ўз ҳудудида бепул Wi-Fi зонасини яратган хўжалик субъектларининг солиқ солинадиган базаси қурилмалар ва интернет-трафик харидига кетган харажатлар суммаси ҳисобига камаяди.
Мавзуга оид

12:58 / 14.02.2025
Wi-Fi роутер ўрнатилган Equinox жарима майдончасига жойлаштирилди

19:50 / 08.01.2025
Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди

17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди

22:36 / 26.09.2024