Ўзбекистон | 12:58 / 14.02.2025
16746
1 дақиқада ўқилади

Wi-Fi роутер ўрнатилган Equinox жарима майдончасига жойлаштирилди

Андижонда Wi-Fi роутер ўрнатиб ҳаракатланган Equinox ҳайдовчисига чора кўрилди. 

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қайд этишича, ижтимоий тармоқларда 2001 йилда туғилган ҳайдовчи А.Т.га тегишли бўлган Equinox русумли транспорт воситасига рухсат этилмаган қурилма (Wi-Fi антенна) ўрнатиб олган ҳолатда ҳаракатлангани акс этган видео кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор суриштирув давомида қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Ўрганиш давомида ушбу ҳайдовчи ўтган бир йил давомида ўндан ортиқ қўпол турдаги қоидабузарлик содир этгани ва ҳар бир ҳолат учун тегишли чоралар кўрилгани аниқланди. 

Мавзуга оид