Ироқда ИШИД раҳбарининг ўринбосарларидан бири ўлимга ҳукм қилинди

Фото: AP/ Hadi Mizban
Бағдоддаги ал-Карх тумани жиноят ишлари бўйича суди ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўринбосарларидан бирини ўлимга ҳукм қилди, деб хабар берди Ироқ олий суди кенгаши вакили Абдул Саттор Биркадар ўз баёнотида.
"Ал-Карх жиноят ишлари бўйича суди террорчиликда айбланаётган Исмоил ал-Айсави ишини кўриб чиқишни якунлади", — дейилади хабарда. Маълум қилинишича, у осиб ўлдиришга ҳукм қилинган.
Баёнотда айтилишича, айбланувчи аввал Сурияга, сўнгра Туркияга қочиб ўтган ва ўша ерда қўлга олинган.
Биркадарнинг сўзларига кўра, ал-Айсави гуруҳда турли лавозимларда ишлаган. У хусусан, фатво бўйича қўмитада ишлаган ва гуруҳда ўқув режаларини тузиш учун жавобгар бўлган.
Ал-Бағдодийнинг ўлдирилгани ҳақида бир неча марта хабарлар тарқалган бўлса-да, уларнинг ҳеч бири тасдиқланмаган.
Мавзуга оид

17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди

17:34 / 31.01.2025
Туркия остида ер қобиғидаги улкан ёриқ топилди

16:28 / 08.01.2025
Янги Сурияда террорчи ташкилотларга ўрин йўқ – Эрдўған

21:05 / 24.12.2024