Дамашқ яқинига ракета ҳужуми амалга оширилди

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри атрофидаги ҳудудларга ракета зарбаси йўлланди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Сурия махсус хизматларига асосланган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдоши «Меззе» ҳарбий аэдромига ракеталар келиб тушганини маълум қилган, ҳужум оқибатида ҳудудда жойлашган ўқ-дори омборларида портлашлар юзага келган. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракеталарнинг бир қисмини бартараф этган.
Times of Israel газетаси хабарига кўра, ҳужум Исроил самолётлари томонидан амалга оширилганди.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Суриядаги объектлар бўйлаб доимий равишда ракета зарбалари бериб келади. Аммо расмий Қуддус бу ҳужумларга алоқадорлигини инкор қилади. 16 август куни ҳам Ҳалаб шимолидаги суриялик ҳарбийларга ҳаво ҳужуми уюштирилганди, 12 июлга ўтар кечаси эса исроилликларнинг самолётлари чегарадаги Кунейтра провинциясида жойлашган ҳарбий объектларга бомба ёғдирган, ундан аввалроқ Ҳомс провинциясидаги «Тифор» (Т-4) авиабазаси ҳужумга йўлиққан.
Мавзуга оид

13:23
Ҳусийчилар Исроилга алоқадор кемаларга янги ҳужумлар билан таҳдид қилди

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025