«Табиатни кўрганида йиғлайди». Шумахер ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Фото: SoyMotor.com
«Формула-1» етти карра чемпиони Михаэл Шумахернинг қариндошлари афсонавий пойгачининг ҳолати ҳақида гапириб беришди.
Пойгачига яқин бўлган шахслардан бирининг таъкидлашича, фалажланган спортчи йиғлай олади.
«Биз уни ногиронлар аравачасига ўтқазиб, тоғлар ва кўлга қаратилган ажойиб табиат манзарасини кўрсатганимизда, у баъзан йиғлайди», - дея Шумахернинг номи ошкор этилмаган қариндоши сўзларини келтиради Mirror.
Шумахер 2013 йилда бошидан оғир жароҳат олиб, ярим йил давомида комада бўлди. Ўшандан буён 49 ёшли немиснинг аҳволи ҳақидаги маълумотлар яширилади, унинг яқинлари жамоатчиликдан шахсий ҳаётга аралашмаслик ҳақида сўрайди.
Мавзуга оид

09:51 / 13.02.2025
Суд Михаэл Шумахернинг оиласига нисбатан шантаж иши бўйича ҳукм чиқарди

17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди

15:21 / 14.11.2024
Михаэл Шумахернинг сўнгги Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди

22:32 / 25.06.2024