«Хиёнат». МРБ собиқ раҳбари Трампнинг хатти-ҳаракатига муносабат билдирди

Фото: Getty Images
АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ раҳбари Жон Бреннаннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг Россия аралашуви бўйича тушунарсиз хатти-ҳаракатлари хиёнат саналади. Бу ҳақда MSNBC хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Трампнинг Россия аралашуви бўйича ноаниқ позицияси АҚШ ҳукумати ва мамлакат фуқароларига зарар келтиряпти.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Трампнинг Россия ишига нисбатан хатти-ҳаракатини «хиёнат», деб аташ мумкин.
Бироқ, Бреннаннинг қайд этишича, «Трампнинг ҳақиқий хиёнати»ни назарда тутмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБнинг 6 нафар собиқ раҳбари Трампга қарши чиққанди.
Мавзуга оид

20:10 / 06.03.2025
МРБ охирги икки йилда ёлланган ходимларини ишдан бўшатди. Уларни ўқитишга миллионлаб доллар сарфланган

18:39 / 05.02.2025
МРБ барча ходимларига ишдан бўшаш ва компенсация олишни таклиф қилди

17:36 / 24.01.2025
АҚШ Сенати МРБ янги директорини тасдиқлади

00:31 / 14.11.2024